Panda — экспорт даражасидаги қадоқ дизайни
Экспорт классидаги кир ювиш кукуни қадоқ дизайни
1. Вазифа
Бугун мамлакатимизда бизнес-ландшафт шиддат билан ўзгармоқда: янги брендлар ёмғирдан кейинги қўзиқориндек пайдо бўлмоқда. Ишлаб чиқариш ўсмоқда, рақобатчилар эса, таъбир жоиз бўлса, ортингиздан эргашиб келмоқда. Бундай шароитда бозорга «ўртамиёна» маҳсулот билан чиқиш — кечириб бўлмас ҳашаматдир.
Яхши, жарангдор номлар аллақачон эгаллаб бўлинган. Мижозимиз деярли имконсиз ишни амалга оширишга муваффақ бўлди — кир ювиш кукуни учун кучли «Panda» номини патентлади. Мана шу бошланғич шарт билан у Minim агентлигига мурожаат қилди.
Бироқ, жарангдор ном — бу муваффақиятнинг фақат ярми. Муносиб «либос»сиз у ишламайди. Олдимизда амбицияли мақсад турарди: қадоқдаги оддий сўзни ҳар бир бекажон ишонадиган ишончли ёрдамчига айлантириш.
Хавф бор эди: нотўғри тақдим этилганда, «Panda» номи болалар ўйинчоқлари ёки арзон сегмент билан ассоциация уйғотиши мумкин эди. Бизнинг мақсадларимиз:
- визуал орқали маҳсулот қадрини очиб бериш
- илиқ ҳиссиётларни уйғотиб, «бир кўришдаги муҳаббат» тамойили бўйича ишлаш;
- пештахтадаги рақобатчиларнинг «визуал шовқини» ичидан маҳсулотни ажратиб кўрсатиш.
2. Тадқиқот
Биз shelf-analysis ўтказдик: бозор ёрқин, агрессив рангларга тўлиб тошган. Ҳар бир бренд қўшнисидан баландроқ бақиришга уриниб, визуал чарчоқ яратмоқда.
Бизга бақирмасдан «гапирадиган» ранг керак эди. Шундай қилиб, биз ферузарангга (Turquoise) — хотиржамлик ва ишонч рангига келдик.
- Кир ювишнинг юмшоқлиги ва нозиклигини трансляция қилади.
- Ости онгда матолар учун хавфсизлик ҳақида сўзлайди.
- Янги, ёқимли ва дилгир қилмайдиган ифор билан ассоциацияланади.
Бироқ асосий ажралиб турувчи элемент ранг эмас эди.
3. Ечим
Бир хил қадоқлар оммасида йўқолиб кетмаслик учун бизга харидор билан умумий тил топа оладиган «йўлбошчи» керак эди. Бу ролни биз маскотга (бренд-қаҳрамонга) ишониб топширдик.
- Маскот: ном ечимни тақозо этарди — албатта, панда. Лекин шунчаки ҳайвон эмас, балки характерли қаҳрамон. Бизнинг Панда ўз панжаларида юмшоқ сочиқ ва гулларни ушлаб турибди. Бу новербал мурожаатдир: «Мен кийимларингни худди шундай меҳр билан асрайман». Бу ишончсизлик тўсиғини олиб ташлайди. Харидор номни унутиши мумкин, лекин «пандаси бор ўша кукунни» аниқ эслаб қолади.
- Архитектура: экспертликни тасдиқлаш учун биз «DryTech Technology» услубидаги махсус белгилардан (клеймлардан) фойдаландик. Бу миянинг рационал қисми учун сигналдир: ичида — замонавий технологиялар ётибди.
- Навигация: ҳар бир ифор учун (Лилия, Ирис, Лаванда, Мойчечак) ўзига хос ранг кодировкасини ишлаб чиқдик. Бу танловни осонлаштиради ва пештахтада чиройли, кўзга ташланадиган қаторни шакллантиради.
Натижа
Тўғри дизайн ва сифатли маҳсулот синергияси кутилганидан ҳам ортиқ самара берди. Биз аниқ нишонга урдик:
- ферузаранг ва жозибали қаҳрамон туфайли маҳсулот дарҳол ўз аудиториясини топди.
- дизайн «арзончилик» образидан қатъиян узоқлашди, шунинг учун харидорлар янгиликни қўрқмасдан синаб кўришди.
- бренд нафақат Ўзбекистонда ўз ўрнини мустаҳкамлади, балки Қирғизистон ва Тожикистонга ҳам муваффақиятли кириб борди, у ерда дистрибьюторлар сотиш каналларини аллақачон йўлга қўйишди.
Бекорга: «Кийимига қараб кутиб олишади», дейишмайди. Тўлиб тошган бозорда «ҳамма қатори» бўлиш — мағлубият деганидир. Фақатгина ўзига хос ноёбликка ва характерга эга бўлибгина, харидорни юзлаб бошқа маҳсулотлар ичидан сизни адашмасдан топишга мажбур қилиш мумкин. Panda бренди — бунинг ёрқин далилидир.
